Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мораторий узайтирилади, жарима миқдори оширилади

Мораторий узайтирилади, жарима миқдори оширилади

Фото: «Газета.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида атроф-муҳитни ҳимоя қилишга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор давомида дарахт кесишга бўлган мораторий муддати узайтирилиши маълум қилинди. Унга кўра, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади.

Йиғилишида таъкидланишича, ўтган 6 ойлик мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.

Бу ҳолатлар, Сурхондарёда – 242 та, Жиззах ва Хоразмда – 238 тадан, Навоийда – 212 та, Тошкент шаҳрида – 201 тани ташкил этиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг