Motorola флагманларга рақиб тайёрлаяпти

Moto Edge 30 Ultra.
Motorola компаниясининг янги флагмани ҳақидаги маълумотлар интернетда тарқалди, бу ҳақда «GSMArena» ёзмоқда. Frontier код номи берилган янги смартфон, агарда сиздирилган маълумотлар рост бўлса, унча-мунча флагманга муносиб рақобатчи бўлади.
Янги смартфонга 6,67 дюймли қабариқ OLED-дисплей (FHD+, 144 Гц частота) ўрнатилади. Qualcomm Snapdragon 8 Gen 1 ёки шунга ўхшаш процессор ўрнатилиши кутиляпти. Оператив хотираси — 8/12 ГБ, ички хотираси — 128/256 ГБ талқинларда тақдим этилиши мумкин.
Энг муҳим жиҳатлардан бири, Motorola Frontierда асосий камера вазифасини 200 мегапикселли сенсор (Samsung S5KHP1) бажариши тахмин қилинмоқда, қолган камералари ҳам чакки эмас: 50 МП кенг бурчакли объектив (Samsung S5KJN1SQ03 (JN1) ҳамда 12 МП телеобъектив (IMX663).
Фронтал камерада эса худди Edge X30даги сингари 60 МП OmniVision OV60A қўлланилиши мумкин.
Frontier қувватни Type-C порт (125 Вт) орқали ҳамда симсиз (50 Вт) усулда олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter