Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МРБ директори Киевга яширинча келди. У Зеленскийга Россиянинг ҳарбий режаларини ошкор қилган

МРБ директори Киевга яширинча келди. У Зеленскийга Россиянинг ҳарбий режаларини ошкор қилган

Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс Киевга яширинча ташриф буюрди ва у ерда президент Владимир Зеленский ҳамда Украина разведка хизмати вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, учрашув чоғида Бернс Зеленскийга Россиянинг «яқин ҳафталар ва ойлардаги ҳарбий режалари» ҳақидаги тахминларини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирида АҚШ президенти Жо Байден 2023 молия йили учун 1,7 триллион долларлик буджет лойиҳасини имзолади. Унинг 44,9 миллиард доллари Украина ва НАТО давлатларига ёрдам бериш учун ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг