Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда муссон ёмғирлари туфайли 511 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда муссон ёмғирлари туфайли 511 киши ҳалок бўлди

Фото: «AA.com»

Ҳиндистонда ўтган ойдан бери давом этаётган муссон ёмғирлари туфайли юзага келган сел ҳамда тупроқ кўчиши оқибатида 511 киши ҳалок бўлди, 176 киши яраланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Муссон ёмғирлари шу йилнинг 1 июнида бошланиб, айни кунларда ҳам мамлакат миқёсида давом этмоқда.

Марказий сув комиссияси (CWC) маълумотларига кўра, ёғингарчилик туфайли Ҳиндистоннинг 91 та ҳудудида жами 55 минг уй вайрон бўлди, 1 миллиондан ортиқ ҳайвон қирилиб кетди.

Ҳиндистонда бундай муссон ёмғири сўнгги бор 64 йил аввал кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг