Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонлик талаба дунёдаги энг кичик чангютгични яратди

Ҳиндистонлик талаба дунёдаги энг кичик чангютгични яратди

Фото: Guinnessworldrecords.com

Ҳиндистонлик талаба, 23 ёшли Тапала Надамуни ўлчами бир сантиметрдан кичик чангютгич яратиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Мутахассисларнинг аниқлик киритишича, янги қурилманинг ўлчами — атиги 0,65 см, яъни 2022 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 0,2 см камдир.

Фото: Guinnessworldrecords.com

Надамунинг айтишича, шу кичик қурилмани ясаш учун бир неча йил меҳнат қилган.

Жажжи қурилманинг ишлаш тамойили одатий чангютгичларники билан бир хил — электр токида ишлайди, ички салбий босим остида чиқиндиларни сўриб олади.

Фото: Guinnessworldrecords.com

Митти чангютгич корпуси учун шарикли ручка ҳамда бошқа хил пластик ва металлар ишлатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг