Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мутахассис яна бир коронавирус ташувчисидан огоҳлантирди

Мутахассис яна бир коронавирус ташувчисидан огоҳлантирди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Кунлар исий бошлагач шаҳар ва қишлоқларда терак момиғи пайдо бўлади. У коронавируснинг янги ташувчисига айланиши ва касаллик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда иммунолог-аллерголог, тиббиёт фанлари номзоди Надежда Логина маълум қилди.

Мутахассис гуллаган теракни касаллик юқиш хавфини оширувчи кучли омил эканлигини айтди. Борди-ю, июннинг ўрталарида эпидемия тўхтамаса, «янада оғирроқ вазият» юзага келиши мумкин. Иккинчидан, аҳоли орасида нафас аъзолари аллергик касалликлари зўрая бошлайди ва аллергиклар хавфли гуруҳга кириб қолишади. Логина бу сайёрамизнинг қарийб 20 фоиз аҳолисига тааллуқли эканлигини таъкидлади.

Гуллаш мавсуми бошланганда аллергияга мойил кишиларнинг шиллиқ қават ҳимоя реакциялари фаоллашади. Бу касаллик юқиш хавфини оширади. Шу боис бундай одамлар эҳтиёт чораларига алоҳида эътибор беришлари зарур, деб изоҳлайди шифокор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг