Мувофиқлаштирувчи кенгашга ўтказган тадқиқотлари натижаларини сотишга рухсат берилади

Президентнинг жорий йил 2 январдан кучга кирган ПҚ-467-сон қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича тузилган Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
Бу ҳақда Президентнинг 10 февралдаги ПҚ-48-сон қарорида белгилаб қўйилди.
Ҳужжатга мувофиқ, жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.
Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:
- мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
- таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
- ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.
Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.
Мувофиқлаштирувчи кенгашга эса қуйидагиларга рухсат берилади:
- Жамғарма маблағларини миллий ва хорижий валюталарда банк депозитларига жойлаштириш;
- грантлар ва беғараз техник кўмак воситаларини жалб қилиш;
- жисмоний ва юридик шахсларга тўлов асосида тадқиқотлар натижалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда тадбирларда иштирок этиш имкониятларини бериш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter