Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

MY5 телеканали маъмурий жавобгарликка тортилди

MY5 телеканали маъмурий жавобгарликка тортилди

Фото: «Novostipmr.com»

Жорий йилнинг 11 август куни Интеллектуал мулк агентлигига «Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси»нинг ўз аъзоларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги расмий каналида хабар берилди.

Мурожаатда «Менинг юртим» телеканали томонидан «Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси»нинг ўз аъзоларига тегишли бўлган кинофильмлар уларнинг рухсатисиз ва шартнома тузмасдан эфирга узатилганлиги таъкидланган.

Мазкур маъмурий иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилиб, «Менинг юртим» телеканалининг мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-(1)-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг