Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кубада самолёт қулади, юздан ортиқ йўловчи ҳалок бўлгани айтилмоқда

Кубада самолёт қулади, юздан ортиқ йўловчи ҳалок бўлгани айтилмоқда

Фото:«Pixabay.com»

Бугун 18 май куни Кубада «Boeing 737» самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат телевидениесига асосланиб, «Telemundo» канали хабар бермоқда.

Самолёт Гаванадан Олгин шаҳрига учаётган бўлган. Лайнер Гаванадан кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтгач қулаган.

«Infobae» порталининг маълумотига кўра, самолёт бортида 104 киши бўлган. «Cibercuba» нашри эса 107 йўловчи борлигини ёзган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Воқеа жойига Куба давлат кенгаши раҳбари Мигель Диас-Канель етиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг