Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда кредит қарздорлиги учун тўйхона хатланди

Наманганда кредит қарздорлиги учун тўйхона хатланди

Наманган шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «M.P.» МЧЖ тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида катта миқдордаги кредит олади. Бироқ, маблағни олиб, тўловларни қайтариш мажбурияти бажарилмайди. Натижада банк даъво билан судга мурожаат қилиб, қарздорликни қайтариш бўйича якуний қарор чиқади.

Ижро ҳужжатига кўра ундирувчи  «Трастбанк» АТБ фойдасига қарздор МЧЖ дан 1 млрд 113 млн  сўм кредит қарздорликни ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ундирув гаровдаги  тўйхонага қаратилиши кўзда тутилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан гаровдаги тўйхона бино-иншоотлари хатлаб қўйилди.

Ҳозирда тўйхонани баҳолаш ва аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг