Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда «сув жанжали» оқибатида бир киши вафот этди

Наманганда «сув жанжали» оқибатида бир киши вафот этди

6 июль куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Н.О. Тўрақўрғон туманида яшаган, 1958 йилда туғилган М.Н. билан сув талашиб ўзаро жанжаллашиб, қўли билан бош қисмига урган.

Натижада М.Н. ерга боши билан йиқилиб, тан жароҳати олган. Сўнгра Н.О. М.Н.ни Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган.

М.Н. олган тан жароҳати бўйича Тўрақўрғон туман марказий шифохонасига ётқизилиб, 10 июль куни вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумнинг баданида ташқи тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, унинг ўлими бош мия ёпиқ шикасти, бош мия тўқима остига қон қуйилишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг