Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги каналга тушиб қайтиб чиқмаган 11 ёшли қиз қидирилмоқда

Намангандаги каналга тушиб қайтиб чиқмаган 11 ёшли қиз қидирилмоқда

Фото: Наманган вилояти ИИБ

2021 йилнинг 15 июнь куни соат 14:30 да Поп тумани ФВБга тумандаги «Анҳор» МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, сувга тушган ва қайтиб чиқмаган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар қилди.

Бу ҳақда келиб тушган тезкор хабардан сўнг орадан 10 дақиқа ўтгач, туман ФВБ ходимлари воқеа жойига етиб келиб, сув усти қидирув ишларини олиб борган.

Соат 16:00 ларда Наманган вилояти ФВБ ғаввослари томонидан канал йўли 4,5 метрлик сетка билан тўсилиб, сув ости қидирув ишлари олиб борилган.

Қидирув ишлари ҳозирга қадар (16 июнь) давом этмоқда. Ушбу ишга Наманган вилояти ва Поп туман ФВБдан 20 нафар, ИИБдан 6 нафар ходим жалб этилиб, ерусти ва сув ости қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг