Навоийда эркак ўзини шифохона биносидан ташлаб вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Навоийда эркак марказий поликлиника биноси 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, воқеа ҳақиқатда Навоий шаҳрида содир бўлган ва ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилмоқда.
Шунингдек, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланяпти.
«Натижалари ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар эълон қилинади», – дейилади Бош прокуратура хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter