Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади

Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади

Тармоқда машинасини жарима майдончасига олиб кетаётган ЙПХ ходимини урган ҳайдовчи видеоси тарқалди. 

ИИВ ЙХҲББ матбуот хизматига кўра, 22 январь куни  Навоий вилояти, Навбаҳор туманида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан «Matiz» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.

Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг