Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда икки ўқувчи ўқитувчиси томонидан калтакланди

Навоийда икки ўқувчи ўқитувчиси томонидан калтакланди

Жорий йилнинг 1 феврал куни Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактаб ўқитувчиси М.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчилари А.А. ва Ш.Б. ларни калтаклаган.

Болалар омбудсмани ахборот хизмати хабарига кўра, ўқувчилардан бири А.А ва унинг онаси У.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчи М.Ш. га қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг