Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Nexia-3»дан салкам 5 кило синтетик наркотик чиқди

«Nexia-3»дан салкам 5 кило синтетик наркотик чиқди

Видеодан скриншот

Хориждан олиб келинган синтетик наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган 21 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Nexia-3» автомобили пойтахтнинг Чилонзор туманидаги «Эркин» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада машина салонида соф оғирлиги 4 кг 811 гр бўлган «Альфа-ПВП» синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

ДХХ тергов бошқармаси томонидан ушбу шахсга нисбатан ЖК 246 ва 273-моддалари тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа бир ҳолатда эса, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тезкор тадбир ўтказилди. Туманнинг Бобохуросон МФЙ ҳудудида қирғизистонлик шахс чегара тўсиқлари устидан улоқтирган қутини қабул қилиб олган икки нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди.

Қути ичида 9 988 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. «Қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг