Нидерландияда скоттиш ва сфинкс наслли мушуклар сотувига чек қўйилди
Нидерландияда Scottish Fold (шотланд мушуги) ва hairless cats (сфинкс — жунсиз мушуклар)ни кўпайтириш, сотиш ва импорт қилиш тақиқланди. Бу қарор уларнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ жиддий генетик муаммо сабаб қабул қилинди.
“The Nation” нашри хабарига кўра, фақат чипланган мушуклар ўз эгалари қарамоғида умрининг охиригача қолиши мумкин. Ушбу тақиқ ҳайвонларни асрашга қаратилган кенг қамровли сиёсатнинг бир қисми бўлиб, азоб-уқубат келтирувчи инстаграмда янги пайдо бўлаётган реклама ёки одатларга қарши қаратилган.
Тақиқ сабаблари қуйидагилардан иборат: қулоқлари қайрилган шотланд — скоттиш наслли мушукнинг генетикаси мутациялашуви тоғай ва бўғимларда нуқсонларни келтириб чиқаради. Бу эса артрит хасталиклари, оғриқ, дум ва умуртқа билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Жунсиз мушукларда эса ҳимоя қатламининг, яъни мўйнанинг йўқлиги тана ҳароратини бошқаришни қийинлаштиради ҳамда тери касалликлари ва вирус юқтириш хавфини оширади.
Ушбу тақиқни Нидерландия ветеренарлар ассоциацияси ва Европа ветеринария шифокорлари уюшмаси қўллаб-қувватлади.
Мушукларга танлов, кўргазмаларда иштирок этиш ҳам тақиқланади — ҳеч қандай истисноларсиз.
Тақиқни бузганларга 1500 евро миқдорида жарима белгиланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter