Нишимура кометаси Ерга яқинлашмоқда
Астрономлар 2023 йил 13 сентябрь куни Нишимура кометаси Ерга энг яқин 34 миллион километр масофада бўлишини маълум қилди.
Москва планетарийси маълумотларига кўра, 18 сентябрь куни «думли» комета Қуёшга 33 миллион километр масофада яқинлашади, шу куни Нишимура кометаси перигелиондан ўтади.
«2023 йилнинг 11 августидан 12 августига ўтар кечаси япон астрономи Хидео Нишимура заиф туманлик жисмини топди — у комета бўлиб чиқди! Кашфиёт Кичик сайёралар марказида расман тасдиқланди ва Нишимура номини олди. Комета ҳар кеча ёрқинроқ бўлиб бормоқда, уни ҳатто диаметри 15 см бўлган ҳаваскор телескопларда тонг отгунча бир неча соат давомида кузатиш мумкин. 2023 йил 13 сентябрда Нишимура кометаси Ерга энг яқин масофада жойлашган бўлади», дейилади Москва планетарийси хабарида.
Сентябр ойида Нишимура кометаси телескопсиз ҳам кўзга кўринадими?
Бунинг эҳтимоли бор. Қуёшга яқинлашганда, комета буғланади ва унда газ ва чанг думи ўсишни бошлайди, бу бугунги кунда астроном-кузатувчилар томонидан қайд этилган. Сентябрь ойининг ўрталарида комета ёрқинлашади ва уни очиқ ҳавода кўз билан кузатиш мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter