Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

​​No photo No video! Ўзбекистонда тасвирга олиш тақиқланган жойлар рўйхати тузилади

​​No photo No video! Ўзбекистонда тасвирга олиш тақиқланган жойлар рўйхати тузилади

2019 йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Президенти «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Молия вазирлиги туризм лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 2019-2021 йилларда ҳар йили 1 февралга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги пул маблағларини ўтказади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралига қадар фото ва видеотасвирга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар ва жамоат жойларининг объектлари рўйхатини тасдиқлаши керак.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўша тасдиқланган рўйхатга мувофиқ 2019 йилнинг 1 мартига қадар фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган тегишли кўрсаткич белгиларни икки ва ундан ортиқ (инглиз, рус ва бошқа) тилларда ўрнатиши лозим. Тегишли белгилар бўлмаган жойда фото ва видеотасвирга олишга тўсқинлик қилинмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг