Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобел жамғармаси пул мукофоти миқдорини оширди

Нобел жамғармаси пул мукофоти миқдорини оширди

Фото: Контекст

Мукофот таъсис этилганлигининг 125 йиллиги муносабати билан Нобел жамғармаси 2026 йилда ҳар бир йўналиш бўйича пул мукофотини 1 миллион швед кронасига (тахминан 101 минг доллар) оширди.

Эндиликда ушбу маблағ 12 миллион кронани (тахминан 1,2 миллион доллар) ташкил этади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.

«Мукофот пулини кўпайтириш орқали биз Нобел мукофотининг нуфузини узоқ муддатга сақлаб қолишни ҳамда вақт ўтиши билан унинг молиявий қиймати қадрсизланиб кетмаслигини таъминлашни мақсад қилганмиз», — деди Нобел жамғармаси ижроия директори Ҳанна Стйерне.

Илк Нобел мукофотлари топширилган 1901 йилда ҳар бир йўналиш учун 150 782 кронадан берилган.

Жамғарма ўз молиявий ҳолатини барқарорлаштириш дастури доирасида 2012 йилда пул тўловларини 10 миллиондан 8 миллион кронагача камайтирган эди, бироқ кейинчалик ушбу маблағ бир неча бор қайта оширилди.

Таққослаш учун: 2025 йилда Нобел мукофотининг тўлиқ миқдори 11 миллион швед кронасига (тахминан 1,17 миллион доллар) тенг эди.

2026 йилги янги лауреатларнинг номлари шу йилнинг 5–12 октябр кунлари эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг