Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олганларга солиқ имтиёзи берилади

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олганларга солиқ имтиёзи берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Ҳужжат билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини халқаро стандартлар асосида мустаҳкамлаш, уларнинг одил судловдан тенг фойдаланишини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини манзилли ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизми жорий этилади. Ижтимоий хизматлар, нафақалар, имтиёзлар ва бошқа кафолатлар айнан ушбу реестр асосида тақдим этилади.

Қонун лойиҳасида Солиқ кодексига ҳам муҳим ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланиши таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган ходимларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ айрим харажатларни солиқ базасидан чегириш имконияти яратилмоқда. Ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилаётган корхоналар учун мол-мулк ва ер солиғи бўйича қўшимча енгилликлар бериш ҳам назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ортиқча тўланган нафақаларни ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Шу билан бирга, ҳужжат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, ижтимоий хизматлар манзиллилигини кучайтириш ва давлат қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг