Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда номаълум касалликка чалинган қизча ҳам вафот этди

Қашқадарёда номаълум касалликка чалинган қизча ҳам вафот этди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум касалликдан 20 июнь куни вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Шу оилада яшовчи 6 ёшли қизалоқ ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилгани, аммо унга мутахассислар ташхис қўя олмагани ҳақида қайд этилганди.

Маълум бўлишича, қизалоқни ҳам асраб қолиш имкони бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги воқеага муносабат билдириб,  ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада зудлик билан Ғузор туманига юборилгани қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг