Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

NYT: АҚШда коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида маълумотлар мавжуд

NYT: АҚШда коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида маълумотлар мавжуд

Америка разведка хизматларида коронавируснинг янги турини келиб чиқишини аниқлашга ёрдам берадиган маълумотлар мавжуд. Бу ҳақда расмийлар маълумотларига асосланиб New York Times хабар қилди.

ОАВ хабарларига кўра, мавжуд маълумотлар қўшимча компютер таҳлилларини талаб қилади. Шу билан бирга, манбалар ҳозирги вақтда қайта ишланмаган маълумотларни ошкор қилишдан бош тортганлар.

Айтилишича, маълумотларда касалликнинг Ухандаги лабараториядан тарқалиш сабаблари кўрсатилган.

Аввалроқ Wall Street Journal Америка разведкасининг ҳисоботига асосланиб мақола эълон қилди. Унда Ухан вирусология институтининг уч ходими 2019 йил ноябр ойида, янги турдаги коронавирус ҳақида биринчи хабарлар пайдо бўлишидан олдин оғир касал бўлгани айтилади.

Нашрнинг таъкидлашича, разведка ҳисоботи Вашингтоннинг Хитой лабораториясидан коронавирус сизиб чиқиш эҳтимоли версиясини текширган.

Кейинчалик, Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзян институт ходимларининг оғир касаллиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган.

АҚШ президенти Жо Байден разведка ходимларига 90 кун ичида патоген келиб чиқиши бўйича текширув натижалари тўғрисида хабар беришни буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг