Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йорк пляжларида чўмилишга рухсат берилди

Нью-Йорк пляжларида чўмилишга рухсат берилди

Фото: «РИА Новости»

Нью-Йоркдаги пляжларга ташриф буюрувчиларга биринчи июлдан чўмилишга рухсат берилди, дея маълум қилди Нью-Йорк мэри Билл де Блазио.

Аввалроқ «Wall Street Journal» нашри яқин кунларда пляжлар очилишини эълон қилганди.

«Миш-мишлар ҳақиқат: Нью-Йорк пляжлари 1 июлдан чўмилувчилар учун очилади. Эҳтиёт чораларини кўрайлик: ижтимоий масофа сақлайлик, ҳатто, пляжда ҳам юзимизни ёпайлик», — деб ёзади мэр «Twitter»да.

Коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун чўмилиш тақиқлаб қўйилганди. Одамларга пляжларда фақат офтобда қорайиш ва дам олишга рухсат берилганди. Олдинроқ шаҳар ҳокими ҳукумат барча чекловларни олиб ташлаш чўмилишни хоҳловчиларни жалб қилишидан хавотирда эканлигини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг