Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди — ҳафталик маълумот

Об-ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди — ҳафталик маълумот

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ўтган ҳафтада ҳудудимиздаги ғайритабиий совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Бу тенденция келгуси кунларда ҳам давом этади.

Бугун кундузи Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуқ бўлади. Ҳафтанинг ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади.

3 даража даража совуқ -2 даража илиқ, кечаси ҳарорат 8-13 даража совуқ бўлади.

Бу ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиб қолади.

Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.

Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлинг.

16 январ куни тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг