Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда олима аёллар сони ошмоқда

Ўзбекистонда олима аёллар сони ошмоқда

Баҳорнинг илк кунларида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий тадқиқот университети томонидан «Aёлларнинг фандаги ўрни мавзусида мулоқот» халқаро анжумани бўлиб ўтмоқда. ЮНЕСКОнинг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси, Ривожланаётган мамлакатлар учун илм-фан соҳасида аёллар ташкилоти (ОWСД), Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФAО) Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу анжуманнинг асосий мақсади илм-фан, технология ва инновацияларда гендер тенглигига қандай эришиш мумкинлиги бўйича тажриба алмашиш.

Маълумот учун: бугунги кунда республикамизда фан докторларининг сони 700 дан ортиқ, фан соҳасида изланиш олиб бораётган аёллар сони 5 мингдан зиёд, олий таълим юртларида дарс бераётган хотин-қизлар сони 14 мингдан ошади.   

Анжуман доирасида 2019 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Ваколатхонасининг ташаббуси билан «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» ФAО/ГЕФ лойиҳаси бўйича гендер тенглиги стратегияси ишлаб чиқилиб, бугунги кунда самарали амалга оширилаётганига урғу бериб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг