Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий Мажлис депутати ЙТҲда ҳалок бўлди

Олий Мажлис депутати ЙТҲда ҳалок бўлди

Фото: «Газете.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсунов Сирдарё вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокати оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Йўл транспорт ҳодисаси 7 июль куни Собит Турсунов йўналиш таксисида Самарқанд вилоятига сув таъминоти билан боғлиқ муаммони ўрганиш учун хизмат сафарига кетаётган пайтида содир бўлган.

Собит Турсунов 1973 йили туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (1994) ва Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини (2012) тамомлаган. Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакили ҳисобланган. Саноат, қурилиш ва савдо масалалари бўйича қўмита аъзоси ҳисобланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг