Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўғлининг «эркаликлари» ортидан Олмалиқ ҳокими ишдан кетди

Ўғлининг «эркаликлари» ортидан Олмалиқ ҳокими ишдан кетди

Усмон Раҳимов.

Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов ишдан олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилмоқда

2019 йилнинг август ойидан буён Олмалиққа раҳбарлик қилган У. Раҳимовнинг лавозимдан озод этилиши ўғлининг «хурмача қилиқлари» билан боғлиқ эканига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Зеро, халқ депутатлари  шаҳар кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари  сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов буни очиқ-ошкора айтди: «...раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозим». Шу билан ҳаммаси тушунарли: У. Раҳимовга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқнинг эндиликка собиққа айланган ҳокими У. Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов аввалига «Tracker» русумли автомобилни пойтахт кўчаларида соатига 150 км. тезликда «босгани» билан жамоатчилик эътиборига тушди. Орадан кўп ўтмай  (2020 йил, 28 май) жиноий шериклари билан безорилик  қилиб,  ота-болага тан жароҳати етказгани маълум бўлди.

Айни пайтда Д. Исмоилов ва шерикларига нисбатан безорилик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг