Олмалиқда мотоцикл ҳайдовчиси 15 яшар пиёдани уриб юборди
Олмалиқ шаҳрида мотоцикл ҳайдовчиси 15 яшар қизни уриб юборди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг хабар беришича ҳолат 14 май куни соат тахминан 23:00 ларда Олмалиқ шаҳри А.Темур кўчасида содир бўлган.
23 ёшли ҳайдовчи C.Ф. мотоцикл бошқариб кетаётган вақтида йўлни пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 15 ёшли пиёдани уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса натижасида пиёда турли хил тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган. Ижтимоий тармоқлардаги хабарда жабрланган қизнинг аҳволи оғир эканлиги, у оёғидан ажралган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Расмий маълумотда бунга аниқлик киритилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 май куни худди шу кўчада 26 ёшли ҳайдовчи икки нафар 9 ёшли болани уриб юборган, улардан бири вафот этганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter