Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда Россия университетининг филиали очилади

Олмалиқда Россия университетининг филиали очилади

Фото: «poiskstroek»

Шавкат Мирзиёев 2018 йил 11 май куни «Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Олмалиқ ТМК» АЖ, «Навоий КМК» ДК, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС»нинг (Россия Федерацияси) Олмалиқ шаҳрида (Тошкент вилояти) Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланди:

  • республиканинг ишлаб чиқариш-саноат тармоғи учун муҳим илмий- технологик вазифаларни ҳал қилишга қодир юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
  • металлургия, кончилик иши ва саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;
  • муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш-саноат фаолияти билан узвий интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;
  • педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;
  • таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг