Ўн яшар қиз эрта қариш аломатлари сабаб вафот этди
Украинанинг Винница вилоятида истиқомат қилган ўн ёшли қиз Ирина Химич қарилик касаллигидан вафот этди. Боланинг ўлими ҳақида онаси ўзининг Facebook саҳифасида хабар берган.
«Ира вафот этди. Кеча унинг юраги уришдан тўхтади», — деб ёзган аёл.
Қиз прогериядан азият чекарди, бу кам учрайдиган генетик, даволаб бўлмайдиган касаллик, Хаттинсон-Гилдфорд синдроми деб ҳам аталади.
Ушбу касаллик натижасида тери ва ички органларда ўзгаришлар юз беради, бу организмнинг эрта қаришини келтириб чиқаради. Бемор бир неча ой давомида нормал ривожланади, аммо кейин унинг қариши сезиларли даражада тезлашади.
Болаликдаги прогерия туғма бўлиши мумкин бўлса-да, аксарият беморларда одатда икки-уч ёшгача клиник белгилар пайдо бўлади. Боланинг ўсиши кескин секинлашади, дермисда, тери ости тўқималарида, айниқса юз ва оёқ-қўлларда ўзгаришлар қайд этилади.
Бир йил давомида прогерия билан касалланганлар биологик жиҳатдан ўн ёшга тўлиши мумкин. Болалик прогериясида ўртача умр кўриш давомийлиги 13 йилни ташкил қилади.
Шифокорлар Иринага беш ёшида ушбу касаллик ташхисини қўйишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter