Оқ кит шаклидаги самолёт тақдимоти ўтказилди

Франциянинг Тулуза шаҳрида «Airbus» компанияси оқ китни эслатиб юборувчи «BelugaXL» (Airbus A330-700L) русумли самолётнинг тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси бошқа самолётларнинг эҳтиёт қисмларини ва парчаларини ташишга мўлжалланган.
Ташқи кўриниши китникига ўхшайдиган янги ҳаво кемаси асл «Белуга» моделидан 6 метр узун, 1 метр кенг.
Бу самолёт амалдаги турдошидан 6 тонна кўпроқ юк ташиш қувватига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter