Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар қайси ҳудудларда кўпроқ? Расмий маълумот

Ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар қайси ҳудудларда кўпроқ? Расмий маълумот

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ўқишга киритиш билан боғлиқ жиноятлар статистикасини тақдим этди. 

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида:
– олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят фош этилиб, 384 млн сўм ва 457 минг АҚШ долларининг фирибгарлик ёки пора сифатида қўлга киритилишининг олди олинди.

– хорижий давлатлардан ўқишни юртимиздаги олий таълим муассасасига кўчириб беришни ваъда қилган шахсларнинг 34 та жинояти фош этилиб, ҳуқуқбузарлар томонидан 81,8 млн сўм ва 168,2 минг АҚШ долларининг қўлга киритилишига чек қўйилди;

– коллеж ва техникумларга ўқишга киритиш билан боғлиқ 37 та жиноят фош этилиб, 22 млн сўм ва 27,5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда, бу борада Андижонда – 29 та, Фарғонада – 27 та, Тошкент шаҳарда – 26 та, Самарқандда – 21 та, Бухоро ва Тошкент вилоятларида – 17 тадан, Наманган ҳамда Сирдарёда – 16 тадан, Сурхондарёда – 9 та, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда – 6 тадан, Қашқадарёда – 3 та, Навоий вилоятида – 1 та жиноят аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарлик содир этганларнинг 17 нафари олий таълим тизимида, 14 нафари коллеж ва лицейларда ишласа, 169 нафари бошқа соҳа вакиллари ёки фуқароларни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг