Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар

Туризм қўмитаси томонидан SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрдилар.

Лойиҳа иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг тарихий ёдгорликлари, ҳунармандчилик марказлари, ҳудудларнинг ўзига хос миллий таомлари ҳамда меҳмондўстлик анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Ташриф давомида улар ўз таассуротлари ва тавсияларини реал вақт режимида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчилик билан бўлишдилар. Бу эса, ўз навбатида Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Мазкур автосаёҳат лойиҳаси туризм орқали халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Оролбўйи минтақасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ижобий имижини шакллантиришга муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг