Осиё Кубогида сенсацион старт
Бирлашган Араб Амирликларида старт олган Осиё Кубоги сенсацион ўйинларга бой бўлмоқда.
Дастлаб, «А» гуруҳи вакиллари БАА ва Баҳрайн терма жамоалари мусобақани очиб беришди.
Мезбон жамоа ғалабаси тахмин қилинган баҳснинг 79-дақиқасида баҳрайнлик Ромайҳий гол уриб, стадионда йиғилган минглаб мухлисларни «шок»ка тушириб қўйди.
88-дақиқага келибгина БАА терма жамоаси бироз шубҳали пенальтидан мувозанатни тиклаб, мағлубиятдан қутилиб қолди.
А гуруҳи, 1-тур
БАА – Баҳрайн 1:1
Голлар: Аҳмад Халил (88 пен.) – Ромайҳий (79)
«А» гуруҳининг иккинчи ўйинида Ҳиндистон сюрприз тақдим этди.
Гуруҳда аутсайдер саналиб келинаётган Ҳиндистон терма жамоаси кутилмаганда Таиландни 4:1 ҳисобида тор-мор этди.
Бу ғалабадан сўнг ҳиндистонликлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Дуранг ўйнаган БАА ва Баҳрайн иккинчи ва учинчи ўринларга жойлашишган.
A гуруҳи, 1-тур
Таиланд – Ҳиндистон 1:4
Голлар: Терасил Дангда (33) – Сунил Чҳетри (27, 46), Анирудҳ Тҳапа (68), Жеже Лалпекҳлуа (80)
Кеча, 6 январь куни Осиё Кубогининг «B» гуруҳида ҳам 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Бу гуруҳда ҳам кутилмаган қайд этилди.
Нафақат гуруҳнинг, балки турнирнинг фаворитларидан бири саналган Австралия кутилмаганда Иорданияга енгилди.
26-дақиқада Анас Бани Ясин томонидан бош билан урилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
B гуруҳи, 1-тур
Австралия – Иордания 0:1
Гол: Анас Бани Ясин (26)
«B» гуруҳининг иккинчи баҳсида Сурия ва Фаластин терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди ва бу ўйинда ҳисоб очилмади.
Шу тариқа, «В» гуруҳида вазият қуйидагича тус олди: 1. Иордания (3 очко); 2. Сурия (1); 3. Фаластин (1), 4. Австралия (0).
B гуруҳи, 1-тур
Сурия – Фаластин 0:0
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter