Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Viber» асосчилари Ўзбекистонга келади

«Viber» асосчилари Ўзбекистонга келади

Фото: «muic.uz»

АҚШ, Исроил ва Беларуснинг ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи экспертлари «Mirzo Ulugbek Innovation Center» таклифига кўра Ўзбекистонга келишяпти. Булар орасида «Viber» асосчилари — Марко Талмон ва Игорь Магазинник, «Strategeast» компанияси президенти Анатолий Моткин ҳамда АҚШнинг «International Tax and Investment Center» компанияси минтақавий директори Муҳит Ахановлар бор.

Ташриф 28-29 май кунларига мўлжалланган бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат делегацияси ўтган йилнинг сентябр ойида АҚШга борганида келишиб олинганди.

Экспертлар  Ўзбекистонга нафақат танишиш мақсадида келишяпти, балки амалий аҳамиятга эга режалари ҳам бор:

  • Хусусан, улар Ўзбекистондаги солиқ қонунчилиги ва ислоҳотлари билан танишадилар, халқаро тажриба асосида ахборот технологиялари жиҳатидан уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш.
  • IT-соҳада бизнесни ривожлантириш бўйича «MUIC» резидентларига маслаҳатлар бериш.
  • Ўзбекистонда дунё бозоридаги энг талаб юқори йўналишлар бўйича қисқа муддатли IT-курслар очишни мўлжаллашяпти.

«Viber» компанияси вакиллари, шунингдек, мамлакатимиз ахборот технологиялари бозорига тўғридан-тўғри сармоя киритишни режалаштиряпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг