Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган соатлар ичида еттита ҳудудда коронавирусдан касалланганлар қайд этилди

Ўтган соатлар ичида еттита ҳудудда коронавирусдан касалланганлар қайд этилди

2020 йил 4 октябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58421 (+183) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 81 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 28 нафари Жиззах вилоятида,
  • 21 нафари Тошкент вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 13 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 54854 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3088 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг