ОТМ ва академик лицейларда ўқув йили бошланиш санаси эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига мувофиқ, олий таълим муассасалари ҳамда академик лицейларда 2025/2026-ўқув йили бошланиш саналари тасдиқланди.
Унга кўра:
- академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;
- олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун «Кредит таълими тизимига кириш» ҳафталиги ҳамда «Талабаликка бағишлов» тадбирлари ташкил этилади.
Ҳафталик доирасида:
- талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш;
- талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter