Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ойга борган астронавт 93 ёшида яна уйланди

Ойга борган астронавт 93 ёшида яна уйланди

Машҳур учлик: (чапдан ўнгга) Нил Армстронг, Майкл Коллинз, Базз Олдрин.

Фото: Wikipedia

Америкалик таниқли астронавт Базз Олдрин ўзининг 93-туғилган кунида Анка Фаур билан никоҳдан ўтди. Маросим Лос-Анжелесда бўлиб ўтди.

Собиқ астроном тўртинчи марта уйланди, келин ўзидан 30 ёш кичик.

63 ёшли Анка Фаур Олдиринга тегишли Buzz Aldrin Ventures LLC компаниясида 2019 йилдан буён ишлайди. Ҳозир у — компания вице-президенти.

Базз Олдрин — Ойга қадами етган астронавтлар орасида ҳозир ҳаёт бўлган ягона инсон. «Аполлон-11» (Apollo 11) фазовий кемасида парвоз қилган Нил Армстронг (кема командири), Майкл Коллинз (асосий блок пилоти) ва Базз Олдрин (Ой блоки пилоти) 1969 йилнинг 20 июлида Ойга қўнишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг