Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзА ва «Шарқ» нашриёти кўчирилади. Марказдаги 3 гектар ҳудуд эса сотилади

ЎзА ва «Шарқ» нашриёти кўчирилади. Марказдаги 3 гектар ҳудуд эса сотилади

«Шарқ» нашриёти ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бошқа бинога кўчирилади. Улар жойлашган ҳудуд эса сотилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Шарқ» нашриёт-матбаа АЖнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари маънан эскириб, таъмирталаб ва аксарияти яроқсиз аҳволга келиб қолгани сабабли Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган янги бино-иншоотларга кўчирилмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уйда жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги Матбуот уйига кўчирилади.

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41-42-уй манзилларда жойлашган (умумий ер майдони 3,02 гектар, бино-иншоот майдони 56 525 кв.м)  бино ва иншоотлар бўшаётганлигини инобатга олиб, уларнинг негизида замонавий шаҳарсозлик талабларига мос келувчи ягона мулкий мажмуани барпо этиш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги мулкий мажмуа бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганини эълон қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг