Ўзбек-қирғиз чегарасидаги учта ўтказиш пункти 24 соатлик иш тартибига ўтди
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги учта ўтказиш пункти 20 майдан бошлаб 24 соатлик иш тартибига ўтди.
Гап Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги қуйидаги ўтказиш пунктлари ҳақида кетмоқда:
- «Қадамжай — автомобил йўли»;
- «Чечме — автомобил йўли»;
- «Ақ-Кыя — автомобил йўли».
Иш режимининг ўзгартирилиши сайёҳлик мавсуми давомида чегарани кесиб ўтаётган фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мазкур пунктлар орқали фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўта олади.
24 соатлик иш тартиби 2026 йил 1 октябргача амал қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter