Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек тили миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл олганларга харажатлари қоплаб берилади

Ўзбек тили миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл олганларга харажатлари қоплаб берилади

Ўзбек тилининг мамлакатда ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл олганларга имтиҳон харажатларини қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Мазкур қарор лойиҳасида ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган имтиҳон тизимини тасдиқлаш назарда тутиляпти.

Бунда, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни Ёшлар ишлари агентлиги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги томонидан имтиҳон топшириш харажатлари ушбу қарор билан тасдиқланаётган регламентга мувофиқ қоплаб берилади.

Ушбу давлат хизматини кўрсатиш эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Шунингдек, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизими яратилади ҳамда уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш ҳамда ушбу ахборот тизимининг эгаси ва фойдаланувчиси этиб  Ёшлар ишлари агентлиги белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг