Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекэнерготаъмир» АЖ Uzbekistan Energy Week 2026 кўргазмасида ривожланиш йўналишларини тақдим этди

«Ўзбекэнерготаъмир» АЖ Uzbekistan Energy Week 2026 кўргазмасида ривожланиш йўналишларини тақдим этди

«Ўзбекэнерготаъмир» АЖ 12-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ихтисослаштирилган Uzbekistan Energy Week 2026 кўргазмасида иштирок этди.

Uzbekistan Energy Week анъанавий равишда энергетика соҳасининг етакчи вакиллари, ускуна ишлаб чиқарувчилар, ихтисослашган давлат тузилмалари ҳамда халқаро компанияларни бирлаштириб келмоқда ва минтақа учун энергетика соҳасида профессионал мулоқот, тажриба алмашиш ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича энг муҳим майдонлардан бири ҳисобланади.

Кўргазма доирасида «Ўзбекэнерготаъмир» АЖ ўз фаолиятининг асосий йўналишлари ва энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича комплекс ёндашувини тақдим этди. Бугунги кунда компания иссиқлик энергетикаси объектларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширмоқда, шунингдек, подстанциялар, электр узатиш линиялари, тақсимлаш ва паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ҳамда модернизация қилиш бўйича компетенцияларини изчил равишда кенгайтириб бормоқда.

Компания, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш бўйича замонавий ёндашувларни ўз ичига олган ҳолда, энергетика инфратузилмасининг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган ечимларни ҳам тақдим этди.

Uzbekistan Energy Week 2026 кўргазмасида иштирок этиш «Ўзбекэнерготаъмир» АЖ учун профессионал ҳамжамиятга тўпланган тажриба ва техник салоҳиятини намоён этиш, шунингдек, Ўзбекистонда энергетика лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор бўлган соҳа вакиллари ҳамда хорижий компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконияти бўлди.

Ишбилармонлик дастури доирасида компания вакиллари энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва соҳани янада ривожлантириш масалаларига бағишланган тармоқ учрашувлари ҳамда профессионал муҳокамаларда иштирок этишди.

«Ўзбекенерготаъмир» АЖ Ўзбекистон энергетика секторида ўз позицияларини изчил мустаҳкамлаб бормоқда, турли миқёс ва мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, халқаро ва технологик ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.

Сайт: uet.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг