Ўзбекистон элчиси қирол Карл III га ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов қирол Карл III'га ишонч ёрлиқларини топширди.
Расмий маросимдан кейинги суҳбатда Карл III Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларини билдирган.
«Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги суръати юқори баҳоланди. Бир қатор йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди», – дейилади «Дунё» АА хабарида.
Суҳбат якунида Буюк Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов 2023 йилнинг 14 ноябр куни Лондонга келган эди. Бунгача у мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter