Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон фуқаролари нечта давлатга визасиз кира олиши айтилди

Ўзбекистон фуқаролари нечта давлатга визасиз кира олиши айтилди

Фото: Xabar.uz

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари 40 га яқин давлатга визасиз, яна 42 та мамлакатга соддалаштирилган тартибда кириш имкониятига эга. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бу ҳақда маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги фуқароларимизнинг хорижда эркин ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш, виза талабларини бекор қилиш ёки уларни соддалаштиришни ўз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири деб билади. Шу мақсадда ҳамкорлар билан доимий равишда музокаралар олиб бориляпти ва аниқ натижаларга эришилмоқда.

2023–2025 йилларда Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Ўмон, Эрон каби 10 га яқин давлат билан визасиз режим жорий этилди. Шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар, Ветнам каби бир қатор мамлакатлар фуқароларимиз учун виза тартибини енгиллаштирди.

Ҳозирги вақтда ўнлаб давлатлар билан фуқароларимизнинг хорижга чиқишини янада осонлаштириш бўйича фаол музокаралар давом этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини изчил давом эттириб, Ўзбекистон фуқароларига халқаро майдонда кенгроқ имкониятлар яратади, деди Бурҳонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг