Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон интернет-тезлиги бўйича рейтингда яна 2 поғонага кўтарилди

Ўзбекистон интернет-тезлиги бўйича рейтингда яна 2 поғонага кўтарилди

Иллюстратив фото

«Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йилнинг феврал ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон яна иккита поғонага кўтарилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 102-ўринни эгаллаб турибди ва январ ҳолатига нисбатан 2 позицияга кўтарилган. Умуман, охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 баровар ўсди — 10,89 Мбит/c дан (2019 йил январ ҳолатига) 26,30 Мбит/c гача (2020 йил феврал ҳолатига).

Эслатиб ўтамиз, интернет тезлиги бўйича рейтингда ўтган ойда Ўзбекистон тўрт поғонага юқорилаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг