Ўзбекистон жамоаси Жаҳон тезкор ва блиц шахмат чемпионатида кучли олтиликдан жой олди
17–21 июн кунлари Хитойнинг Гонконг шаҳрида FIDE World Rapid & Blitz Team Chess Championships 2026 халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этаётган нуфузли турнирда 53 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада 8 нафар етакчи шахматчи билан қатнашмоқда.
17 июн куни ўтказилган дастлабки тўрт тур натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси:
- «Blue Bulldogs»ни 5:1
- Индонезия терма жамоасини 3,5:2,5
- «Chess Thulir» жамоасини 4,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Шу билан бирга, жамоа Қозоғистоннинг «KazChess» клубига қарши баҳсда 2,5:3,5 ҳисобида мағлубиятга учради.
Тўрт тур якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир баҳслари 21 июнга қадар давом этади. Ўзбекистонлик шахматчилар юқори ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter