Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «КСОНР»га аъзо бўлди

Ўзбекистон «КСОНР»га аъзо бўлди

Фото: «cis.minsk.by»

Ўзбекистон Республикаси МДҲ давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 2013 йил 31 майдаги «МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши (КСОНР) тўғрисидаги Низомнинг янги нашри тасдиқланганлиги тўғрисида»ги Қарорига қўшилди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси расмий сайтида эълон қилинди.

Қабул қилинган Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи КСОНР таркибидаги Кенгашнинг тўлиқ аъзоси сифатида қўшилди.

Маълумот учун, КСОНР – МДҲнинг тармоқлараро ҳамкорлик органи ва солиқ (молиявий) қонунчилиги бузилишига қарши курашда ҳаракатларни мувофиқлаштиришни амалга оширади.

КСОНР аъзолари Арманистон, Беларусия, Молдова, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украина давлатларининг ваколатли органлари раҳбарлари ҳисобланади.

КСОНР тадбирларида иштирок этиш бу мамлакатларга солиқ (молиявий) органлар раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, ахборот ва мазкур соҳадаги ижобий тажрибаалмашиш, халқаро ҳамкорлик учун тармоқлараро шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, биргаликда тезкор ва тактик чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳамда етакчи таълим муаассасалари негизида ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш бўйича тадбирлар ўтказиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг