Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 104 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 104 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 104,2 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,3 фоизга ошган. Молиявий хизматлар ҳажмининг энг катта қисми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган.

Пойтахтда олти ой давомида 61,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган. Бу кўрсаткич иккинчи ўриндаги Фарғона вилояти натижасидан қарийб 12 баробар юқори.

Фарғона вилоятида молиявий хизматлар ҳажми 5,1 трлн сўм, Тошкент вилоятида 4,9 трлн сўм, Андижон вилоятида эса 4,7 трлн сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида январ–июн ойларида 4,1 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган. Қашқадарёда бу кўрсаткич 3,5 трлн сўмга етган.

Хоразм вилоятида молиявий хизматлар ҳажми 3 трлн сўмни ташкил этган. Бухоро, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида эса ушбу кўрсаткич 2,9 трлн сўмдан қайд этилган.

Жиззах вилоятида 2,6 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 трлн сўм, Навоий вилоятида 2,4 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган. Сирдарё вилояти ҳудудлар орасида энг паст кўрсаткични қайд этган. Бу ерда молиявий хизматлар ҳажми 1,7 трлн сўмни ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг