Ўзбекистон об-ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутиляпти

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда.
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1-2 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-21 даражагача, кечалари 8-13 даражагача, шимолда кундуз кунлари 13-16 даражагача, кечалари 4-7 даража илиққача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter